Сочларнинг оқариши танадаги меланин пигментация учун жавобгар ҳужайралар — меланоцитлар билан боғлиқ. Ёшга боғлиқ ўзгаришлар туфайли меланин синтези секинлашади ва сочлар кулранг тусга кириб оқара бошлайди бошлайди.
Аммо ҳар доим ҳам оқ сочлар кексалик билан боғлиқ эмас. Ушбу ҳодисани яна бошқа кўплаб сабаблар ҳам мавжуд:
● ирсият;
● спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар моддаларни истеъмол қилиш;
● сурункали касалликлар;
● стресс — меланоцитларни камайтиради;
● гормонал бузилишлар, эндокрин тизимнинг нотўғри ишлаши;
● танадаги муҳим витаминлар ва минералларнинг ўткир танқислиги, мувозанатсиз овқатланиш.
Жиддий стресс таъсирида одам сочлари бир неча соат ичида ҳам оқариши мумкин. Ўзгаришлар қайтарилмас — сочни аввалги рангига қайтарадиган сирли рецепт йўқ