Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Афғонистон ва Покистонда 21 март куни содир бўлган зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

Маълум бўлишича, Покистоннинг Хайбар-Пахтунхва вилоятида табиий офат оқибатида 9 киши ҳалок бўлган, 44 киши жароҳатланган.

Бундан ташқари, Афғонистон табиий офатлар оқибатларини юмшатиш агентлиги вакили Лағмон вилоятида икки киши ҳалок бўлганини маълум қилган.

21 март куни эрталаб Европа–Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази Афғонистонда 6,8 магнитудали зилзилани қайд этганди, кейинроқ сейсмологлар 6,5 магнитудали зилзилани аниқлаган.