Aвстралиялик олимлар Марказий Квинсленд ҳудудида узунлиги 20 см дан ортиқ бўлган ўргимчакнинг янги турини топишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда ABC News телеканали тадқиқотчиларга таяниб хабар бермоқда.
Шу билан бирга, ушбу ўргимчакнинг заҳари одамлар учун хавфлидир.
«Ҳашаротга Euoplos dignitas номи берилди, унинг номи лотинча dignitas сўзидан келиб чиққан бўлиб, «қадр-қиммат» ёки «буюклик» деган маънони англатади ва ўргимчакнинг таъсирчан ҳажми ва характерини акс эттиради», дейилади Квинсленд музейи газетасида.
Олимларнинг таъкидлашича, Euoplos dignitas яшаш жойларининг қисқариб бораётгани сабабли камдан-кам учрайди.
Бундай ўргимчак одатда ер остида яшайди ва заҳари одамда кучли оғриқ ёки шиш пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Олимлар ўргимчакнинг бу тури йўқолиб кетиш хавфи остида эканини айтишган.