Рамазон ойида қандай таомланиш соғлик учун фойдали?

Профессор Жанан Каратайнинг соғлом турмуш тарзи борасидаги тавсиялари кун мавзусига айланди. Рамазон келиши билан кўпчиликда «Қандай таомланиш соғлик учун фойдали бўлади?» деган савол туғилиши табиий. Ж. Каратай рамазонда албатта истеъмол қилиниши зарур бўлган егуликларни айтиб ўтди. Бу тавсияларга амал қилган кишилар кун бўйи хотиржам ва тетик ҳолатда юрадилар.

Жумладан, саҳарлик ва ифторлик чоғида тухум ейиш жуда фойдали ҳисобланади. Айниқса, қишлоқ шароитидаги уй тухумлари ниҳоятда витаминга бой, дейди у. Тухум истеъмол қилишда ҳам албатта меъёрга амал қилиш лозим. Ушбу маҳсулотда кальций, протеин мавжуд бўлиб, ўртача миқдорда ейилганда танага кўплаб фойда беради. Соғлом турмуш тарзининг сирларидан бири айнан тухумдир, дейди Жанан Каратай. Шуни ҳам эсда тутиш лозимки, ёғсиз протеиннинг фойдаси йўқ. Шу боисдан ҳам кўпроқ миқдорда сариёғ солинган тухум истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Сабаби тухум таркибидаги холестерин моддаси сира ҳам қондаги холестерин миқдорини ошира олмайди. 

Тухумнинг фойдалари:

1. Суякларни мустаҳкамлайди

2. Қондаги темир миқдорини мейёрлаштиради

3. Озишга ёрдам беради

4. Холестеринни камайтиради

5. Мия фаолиятининг соғлом бўлишига ёрдам беради

6. Кўз касалликларига шифодир

7. Соч ва тирноқларни бақувват қилади

8. Минерал витаминларга бой

9. Асаб тизимини яхшилайди