Қозоғистон деҳқонлари ўтган йили ғалладан рекорд миқдорда ҳосил олди. Логистика ва Россиянинг бозорга қўшилиши туфайли қўшни давлатларга ҳали керакли ҳажмда ғалла сотишнинг имкони бўлмади, деб ёзади «Zakon.kz».
Қайд этилишича, 2022 йилги ғалла ҳосилининг катта қисми омборларда қолмоқда. Бунга биринчидан, Россиянинг Марказий Осиё бозорларига чиқиши, иккинчидан, логистика билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлмоқда.
Қозоғистон учун асосий бозорлардан бўлган Эрон ҳам беқарор, дейди Дон иттифоқи раиси Александр Малов.
Шунингдек, Қозоғистондан дон сотиб олган Хитой пандемия даврида савдони тўхтатган. Савдо энди қайта тикланмоқда.
Денгиз алоқаси орқали янги савдо алоқаларини ўрнатиш вазиятдан чиқиш йўли бўлиши мумкин. Дон омбори қурилиши режалаштирилган Грузия порти қулай марказга айланиши кутилмоқда.