Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 майидан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарнинг миқдори оширилиши айтилди.
Бу жорий йилнинг 1 апрелидан базавий ҳисоблаш миқдори ортиши билан амалга оширилади. Сабаби жарималар базавий ҳисоблаш миқдори билан белгиланган.
Қуйида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарнинг янги миқдорлари келтирилади:
Камар тақмаслик – 165 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари);
Техник кўрик, дориқути – 165 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари);
Ҳужжатсиз ҳайдаш – 330 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари);
Суғуртасиз – 330 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари);
Светафорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш – 660 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари);
Нотўғри парковка – 660 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари);
Телефонда гаплашиш – 990 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари);
Давлат рақамисиз ҳаракатланиш – 1,65 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари);
Тезлик (+20 км/соат) – 330 000 сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари);
Тезлик (+20-40 км/соат) – 1,65 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари);
Тезлик (+40 км/соат) – 2,97 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баравари);
Қарама-қарши ҳайдаш – 3,3 млн сўм (базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари);
Маст ҳолатда машина ҳайдаш – 8 миллион 250 минг ёки 3 йилгача дисквалификация (базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари).
Рухсатсиз тонировка – 8 млн 250 минг сўмгача (базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари) жарималар солинишига сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармон билан жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилиши айтилган эди.