Тесла ва СпаcеХ бош директори Илон Маск, Аппле асосчиларидан бири Стив Возняк ва мингдан ортиқ экспертлар илғор сунъий интеллект ривожланишини тўхтатишга чақирувчи очиқ хатни имзоладилар. Мактуб матни Футуре оф Лиге институти томонидан чоп этилган.
Мактуб муаллифлари сунъий интеллектни ишлаб чиқувчиларни ОпенАИ, ГПТ-4 дан кучлироқ тизимлар устида ишлашни камида олти ойга зудлик билан тўхтатишга чақиришди. Мактубни имзолаган экспертлар ва соҳа раҳбарлари умумий хавфсизлик протоколлари ўрнатилгунга қадар жараёнлар тўхтатилиши керак, деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрига кўра, агар соҳа бўйича машғулотларни тезда тўхтатиб бўлмаса, расмийлар аралашиб, мораторий қўйиши керак.
Мактуб муаллифларининг фикрича, ҳатто энг кучли рақамли сунъий онг яратувчилар ҳам уларни бошқара олмай қолади ва замонавий сунъий интеллект тизимлари одамлар билан рақобатлаша бошлайди.
Фаоллар кучли сунъий интеллект доимо ижобий томонга фойда беришига шубҳа билан қарашмоқда.
“Машиналарнинг ахборот каналларимизни тарғибот билан тўлдиришига йўл қўйишимиз керакми? Охир-оқибат биздан ошиб кетадиган, бизни ақлдан оздирадиган, кераксиз қилиб қўядиган ва ўрнимизни босадиган инсоний бўлмаган онгларни ривожлантиришимиз керакми?”, — дейилади мактубда.
АҚШ қонун чиқарувчилари сунъий интеллектнинг миллий хавфсизлик ва таълимга таъсири ҳақида ҳам саволлар беришмоқда. Европа Иттифоқи полицияси мазкур тизимдан фишинг, дезинформация ва кибержиноятчиликка уринишларда фойдаланиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, илғор сунъий интеллект Ердаги ҳаёт тарихида глобал ўзгаришларни амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистонда ҳам сунъий интеллект “Ўткан кунлар”, “Сариқ девни миниб”, “Икки эшик ораси”, “Бобурнома” каби асар қаҳрамонлари таърифига мос суратларини тақдим этишни бошлади. Миджоурней Артифиcиал Интеллигенcе платформасига қаҳрамон таърифи киритилгач, сунъий интеллект унга мослаб қиёфалар чизиб беряпти.
Американинг Голдман Сачс банки яқин 10 йил ичида сунъий интеллект туфайли жаҳон меҳнат бозорида 300 миллионга яқин бўш иш ўринлари йўқолишини башорат қилди. Сунъий интеллект кўпроқ офис ишчилари ва юридик ходимлар ўрнини босиши кутиляпти.