Сурхондарё вилоятининг бир қатор туманларида пиёзнинг янги ҳосили пишиб етилди.
Ҳозиргача жами 425 гектар ерга экилган пиёз ҳосили йиғиштириб олиниб, сотувга чиқарилган.
Далаларда етиштирилган ҳосилни йиғиб олиш ишлари давом этяпти. Бу юқори нархларда сотилаётган пиёз баҳосининг пастлашига қанчалик таъсир кўрсата олади? Бу савол ҳозирда кўпчиликни ўйлантираётгани табиий.
Мутахассиларнинг таъкидлашича, бу ҳолат бозордаги нархларнинг мақбуллашишига албатта таъсир кўрсатиши керак.