Хоразмнинг Янгиариқ туманида 2006 йилда туғилган қиз бир неча эркак томонидан зўрланганлиги ҳақидаги хабарлар жамоатчилик орасида кенг муҳокама бўлмоқда.
Бош прокуратура хабарига кўра, Хоразм вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ушбу ҳолат билан боғлиқ жиноят иши юзасидан аввалдан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида 8 нафар шахс гумонланувчи, 3 нафар шахс айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинган.
3 нафар айбланувчига нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
«Шунингдек, жиноят иши доирасида бир қатор мураккаб экспертизалар ўтказиш жараёни кетмоқда ва ҳолатга алоқадор шахслар батафсил сўроқ қилинмоқда.
Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.
Тергов жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган», дейилади баёнотда.