Дунёда саратон касаллигига чалинганлар сони кўпайиб бормоқда

Саратон дунёдаги энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ҳар олтинчи ўлим онкологик касалликлар туфайли содир бўлмоқда.

Finprom.kz портали маълумотларига кўра, саратоннинг энг кенг тарқалган турлари қаторига кўкрак саратони, ўпка саратони, йўғон ичак ва тўғри ичак саратони, простата саратони киради. Our World in Dataнинг пандемиядан олдинги маълумотларига кўра, 2019 йилда 10,1 миллион одам саратоннинг барча турларидан вафот этган. Бу 1990 йилга нисбатан 75,1 фоизга кўпдир.

Саратон касаллигидан ўлимнинг кўп қисми Ғарбий Тинч океани минтақасида (3,6 миллион киши), Европада (2,3 миллион киши) ва Америкада (1,6 миллион киши) қайд этилган. Жануби-Шарқий Осиёда 1,5 миллион киши, Африкада 533,6 минг киши, Шарқий Ўртаер денгизи минтақасида 477,4 минг киши саратон касаллигидан вафот этган.

1990 йил билан таққослаганда, саратон турлари орасида тухумдон саратони (85 фоиз, 10,8 мингтагача) ва Ходжкин лимфомаси (0,2 фоиз, 27,6 мингтагача) ўлимлари камайди.

70 ёшдан ошган одамлар (4,9 миллиондан ортиқ киши) аксарият ҳолларда саратон касаллигидан вафот этади. 50-69 ёшдаги 4 миллион бемор, 15-49 ёшли 1,1 миллион киши саратон касаллигидан вафот этди.

Болалар ва ўсмирлар статистикасига келсак, саратон касаллигидан 5 ёшгача бўлган 44,5 минг нафар, 5-14 ёшгача бўлган 54,9 минг нафар бола вафот этган.