Сенатнинг ўттиз тўққизинчи ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Сенат Сарварбек Азимжонович Рахмонов, Ибрагим Мирзарахимович Алимов ва Азамат Шодмонович Икромовни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этиш ҳақида қарор қабул қилди.