Япониянинг Вакаяма шаҳридаги балиқчилик портида бош вазир Фумио Кисида нутқ сўзлаган жой яқинида портлаш содир бўлди.
Вазир зудлик билан эвакуация қилинди, жабрланганлар йўқ. Воқеа жойида полиция бир кишини ҳибсга олган.
Ўтган йили собиқ бош вазир Синдзо Абэ суиқасддан сўнг шифохонада вафот этганди.