Хитойда парранда гриппидан илк ўлим ҳолати қайд этилди


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда парранда гриппи пандемияси бошланиши хавфидан огоҳлантирганди.

Куни кеча ташкилот Хитойда H3N8 вирусидан илк ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

Марҳума — Гуандун провинциясида яшовчи 56 ёшли аёл эди. У пневмония аломатлари билан шифохонага ётқизилиб, H3N8 ни юқтиргани аниқланган.

Ачинарлиси, кўрсатилган тегишли муолажаларга қарамай, бемор икки ҳафта ўтгач, шу ерда ҳаётдан кўз юмди. Аниқланишича, аёл бозорда касалланган парранда билан мулоқотда бўлган.

Эпидемиологларнинг қайд этишича, одамлар инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.