Австралияда тадқиқотчилар деярли тўлиқ сақланиб қолган динозавр бош суягини топишди.
Энн номини олган янги намуна Sarmientosaurus musacchioi турига жуда ўхшашлигини кўрсатади. Бу конус шаклидаги жуда кичик тишларга ҳам тааллуқли. Шунингдек, археологлар бош суяги ва бошнинг орқа қисмидаги суякларнинг тузилишида ҳам ўхшашликни топишди.
“Мазкур бош суяги қарийб 100 миллион йил аввал Австралиянинг шимоли-шарқида яшаган бу улкан завроподнинг анатомияси ҳақида камдан-кам учрайдиган маълумотларни тақдим этади. Бизнинг тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, Diamantinasaurus энг “оддий” титанозаврлардан бири бўлган. Бу турни яхшироқ ўрганиш орқали титаннозаврлар нима учун динозаврлар даврининг охиригача бутун дунёга тарқалгани, улар бунга қандай эришганини тушуниш имконини беради”, деди доктор Стивен Поропат.
Археологлар бош суяги бўлакларини компьютер томографиясини ўтказди. Бош суягининг умумий ўлчами тахминан 50 сантиметр, дейилади korrespondent.net сайтида.