Покистон полицияси ўзини пайғамбар деб даъво қилган мусулмон аёлни куфрликда айблаб ҳибсга олди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Аёлнинг исми Санауллоҳ бўлиб, Панжоб провинциясидаги Файсалобод шаҳридаги уйида ҳибсга олинган. Унинг уйи олдида тўпланган оломон аёлга жазо тайинлашни талаб қилган. Аёл билан бирга яна икки киши ҳибсга олинган.