Илон Маск: «Twitter» фойдаланувчиларининг шахсий хабарларига кира оламиз

Америкалик бизнесмен Илон Маск «Fox News» журналисти Такер Карлсонга берган интервьюсида АҚШ расмийлари «Twitter» фойдаланувчиларининг шахсий хабарларига тўлиқ кира олишини маълум қилди.

Журналист Такер Карлсон таниқли бизнесмен билан интервьюдан парча чоп этди.

«АҚШ расмийлари «Twitter»да содир бўлаётган барча нарсаларга деярли тўлиқ кириш имконига эга», – деди Илон Маск.