Шакар кундалик ҳаётда энг кўп – у хоҳ қанд ва шоколадлар кўринишида бўлсин, хоҳ пишириқлар ва ичимликлар таъмига ҳисса қўшишда бўлсин энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлардан бири.
Шакар истеъмоли организм учун фойдали бўлиши билан бир қаторда, меъёридан ортиғи зарар ҳам ҳисобланади. Жумладан, шакарни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш вазн ортиши, тишларнинг касалланиши хавфининг ортиши ва қандли диабет каби касалликларни ривожлантириши ҳам мукин.
Бугунги кундаги расмий статистикаларда европаликлар ва Шимолий Америка халқи дунёдаги энг катта шакар истеъмолчилари ҳисобланади. Аммо, баъзи Осиё давлатлари, хусусан, Яқин Шарқда ҳам бутун дунё бўйлаб шакарнинг энг катта истеъмолини кузатиш мумкин.
Масалан, Баҳрайн (44,3 кг) аҳоли жон бошига шакар истеъмоли бўйича Осиёда биринчи ўринда туради. Шу билан бирга бу борада дунёда ҳам етакчилик қиладиган давлатларнинг биридир. Шунингдек, аҳоли жон бошига шакар истеъмоли 40 килограммдан ошадиган Осиё давлатларига Ливан (43,4 кг) ва Малайзия (41,6 кг) ҳам киради.
Энг паст рақамлар эса Мяньма (2,9 кг), Шимолий Корея (4,5 кг) ва Бангладешда (6,3 кг) кузатилади.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг ушбу статистикаларига қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон шакар истеъмоли борасида Марказий Осиё давлатлари ичида Қозоғистон (27,5 кг) ва Туркманистон (18,7 кг)дан кейин 17,8 килограмм билан 3-ўринда туради.