Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат фуқаролигини олиш учун украин тили, тарихи ва конституциясидан имтиҳон топшириш зарурлиги ҳақидаги қонунни имзолади.
Украинанинг UNИАН нашри тушунтиришича, гап “Украина фуқаролиги тўғрисида”ги ва “Украина тилининг давлат тили сифатида амал қилишини таъминлаш тўғрисида”ги қонунларга Украина фуқаролигига қабул қилиш шартлари бўйича ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун ҳақида кетмоқда
Қайд этилишича, тегишли қонун 21 апрель куни президент имзоси билан қайтарилган.
Хорижликлар имтиҳонни фуқароликни олгандан кейин ҳам топширса бўлади, бунинг учун икки йил муддат берилади. Агар бу вақт ичида хорижлик ушбу тестлардан ўта олмаса, у Украина фуқаролигидан маҳрум қилинади.
2023 йил 21 март куни Олий Рада учта имтиҳондан ўтиш орқали Украина фуқаролигига қабул қилиш амалиётини жорий этишни бир овоздан қўллаб-қувватлаган эди.
Қонун лойиҳасида фуқароликка қабул қилиш шарти сифатида Украина конституцияси асослари, тарихи ва давлат тилини билиш даражаси бўйича имтиҳон топширишни жорий қилиш назарда тутилган.