“Толибон” гуманитар ёрдамларни сотаётгани маълум қилинди

Афғонистоннинг Бомиён вилоятида “Толибон” ҳаракати гуманитар ёрдамни сотаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб, Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Маҳаллий “Толибон” расмийлари, жумладан, разведка хизмати раҳбари бозорда гуманитар ёрдам сотмоқда. Гуманитар ёрдамни тарқатишда фаол бўлган бир қатор ташкилотлар ёрдам дастурларини бошлашдан олдин бир қатор маҳаллий “Толибон” расмийлари ва уларнинг қариндошлари учун маълум улушни кўриб чиқмоқда.

“Бу гуманитар ёрдамни сотиш билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Бунгача разведка агентлиги бир неча бор инсонпарварлик ёрдамини сотган”, — дейди маҳаллий манба.


Манбага кўра, “Толибон” губернатори акаси Бомиён бозорида сотган ёрдамга Хитой хайрия ташкилоти, Азизи Банк ва Ислом банкидан олинган гуруч, ловия ва ёғ киради.

Бошқа бир манба маълумотни тасдиқлаб, Бомиёндаги гуманитар ёрдамнинг катта қисми маҳаллий толиблар томонидан Ҳайфада ва очиқ бозорда сотилганини айтди.

“Кўпчилик одамлар ва ёрдам ташкилотлари ‘Толибон’нинг бу ишидан хабардор, аммо улардан қўрққани туфайли буни ифода эта олмайди”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ Бомиён аҳолиси маҳаллий “Толибон” расмийларининг гуманитар ёрдам тарқатиш жараёнига аралашганидан шикоят қилиб, ушбу вилоятдаги камбағал ва эҳтиёжманд оилаларга гуманитар ёрдамнинг озгина қисми тарқатилганидан хавотир билдирган.