Тошкентда 16 ёшли қиз бинонинг 3-қаватидан тушиб кетди

Бош прокуратура Тошкентда 16 ёшли қиз бинонинг 3-қаватидан тушиб кетгани айтилган хабар бўйича маълумот берди.


Унга кўра, мазкур ҳолат 2023 йилнинг 5 апрел куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида содир бўлган бўлиб, 9-синф ўкувчиси Х.М. ижарада яшаб келаётган уйнинг 3-қаватида балкон ойнасини артаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб тан жароҳат олган.


Унга дарҳол тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда вояга етмаган Х.М.нинг аҳволи яхши.


«Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Юнусобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.