Тошкентда 28 апрелда “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади

Бу кун доирасида шахсий автомобилларда ҳаракатланишни камайтириш, аҳоли орасида жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланишнинг ҳамда пиёда юришнинг афзалликларини тарғиб этишга қаратилган кўплаб тадбирлар ташкил этилади.

«Дунёда «Автомобилсиз кун» тадбири 1995 йилдан буён ўтказилади. Жаҳон узра оммалашганига эса 23 йил бўлди. Бу тадбирнинг аҳамияти беқиёс — бир томондан инсонлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўлса, иккинчи томондан атроф-муҳитда барқарорликни сақлаш, табиатга заҳарли газлар чиқишини имкон қадар камайтиришдир», дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.