Бугун, 26 апрель куни пойтахт Тошкентнинг Яккасарой, Яшнобод ҳамда Юнусобод туманлари ҳудудларидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларида электр энергияси соат 09:00 дан 18:00 га қадар вақтинчалик ўчирилди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.
Қуйида электр энергиясидан узиладиган ҳудудлар рўйхати билан танишинг:
Юнусобод туманининг – Уста Ширин, Ф.Камол, С.Абдулла, Жалилов, Кисловодский ҳамда Ифтихор кўчаларида;
Яшнобод туманининг – Фидокор, Ибрат, Ифтохор, Авезов, Мураббий, Янгиҳаёт, Дархон, Илғор, Толариқ, Хонариқ, Пунган, Чинор, Донишманд, Абай, Янги Иқбол, Серикбаев, Абадият, Тузел, М. Авезов, Гўзал, Темир йўл, Жарбоши кўчаларида;
Яккасарой туманининг – “Яккасарой” маҳалласининг Яккасарой, Яккасарой 1-, 2-, 3-тор ҳамда Спитамен кўчалари, “Муқимий” МФЙнинг Ёқут, Хазинабоғ,Сирожиддинова кўчалари, шунингдек, “А.Қаҳҳор” МФЙнинг Хумо, Дамариқ 2-тор ва А.Қаҳҳор 5-тор кўчаларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди.