Қуёшдаги магнит бўронлар таъсири

Шу кунларда активлашаётган магнит бўронларни соғлиққа таъсирлари тўғрисида фикрларимни билдириб ўтсам.

Магнит бўронларни таъсирини тиббиёт аллақачон факт сифатида тан олмоқда. Қуёшдаги чақнаш реакциялари натижасида протонлар оқими қуёш нурлари бўйлаб ерга етиб келади ва инсон организмига кўпинча салбий таъсир кўрсатади.

Кимдир уйқучан, бўшашган, бошини кўтаролмай қолса, яна кимдир уйқусиз, бўғимлар қақшаб оғрийди, беҳол бўлади, дискомфорт ҳис қилади.

Бежизга магнит бўронлар пайтида инсулт, инфарктлар сони ошмайди.

Магнит бўронлар таъсири ўша куни билинмаслиги ҳам мумкин. Гап шундаки қуёш нурларини қабул қилиб олган организмда ўзгаришлар келиб чиқади, система издан чиқади. Шу система бузилиши туфайли турли хил ёқимсиз белгилар келиб чиқади.

Хўш, нима қилиш керак.

Бундай кунларда ортиқча нагрузкаларни юрак, нерв умуман организмга бермаслик. Дам олиш, душ қабул қилиш. Хонани яхши шамоллатиш, енгилроқ таомлар ейиш, кучли бўлмаган тинчлантирувчилар қабул қилиш ( арслонқуйруқ, валериана) тавсия этилади.