Twitter ўзининг қидирув функциясига ўзгартириш киритиб, ижтимоий тармоққа уланмаган фойдаланувчилар учун унга киришни чеклади. Ҳа, энди Twitter аккаунти бўлмаганлар твитларни (ижтимоий тармоқлардаги постларни) топиш учун қидирув функциясидан фойдалана олмайди.
Twitter журналист ва тадқиқотчилар учун оммабоп платформага айланди, улар кўпинча янгиланишлардан хабардор бўлиш учун реал вақтда твитларга таянадилар. Бироқ, бу ўзгариш рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчиларнинг платформадаги маълумотларга киришини қийинлаштиради.
Қидирув функциясига киритилган ўзгариш Тwиттернинг бепул APIни чеклаб қўйганидан сўнг, илгари тадқиқот мақсадларида кўп сонли твитларга бепул кириш имконига эга бўлган академик тадқиқотчиларга таъсир кўрсатади.
Энди кўп сонли твитларга кириш учун ойига камида 100 доллар керак.
Илон Маск Twitterни ўтган йили сотиб олди ва аллақачон платформага катта ўзгаришлар киритди. Хусусан, у кўк белгиларни олиб ташлади ва Twitter Blue обунаси учун пул тўламайдиган аккаунтларга киришни чеклади.