Британиялик олимлар саратон касаллигини эрта босқичда аниқ ташхислаш учун сунъий интеллектдан фойдаланишди.
Тажриба учун мутахассислар ўпкада неоплазмалар бўлган 500 га яқин беморнинг компютер томографияси натижаларини олишди. АУC усули бўйича ташхиснинг аниқлиги 0,87 ни ташкил этди.
Шунингдек, сунъий интеллектнинг янги модели хавфли ўсмаларни ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни аниқлашга ёрдам берди.
“Ушбу иш орқали биз AI каби инновацион технологиялар орқали касалликларни аниқлашни тезлаштириш учун чегараларни кенгайтиришга умид қиламиз”, – деди тадқиқот муаллифи доктор Ричард Ли.