Тошкент шаҳри жамоат транспортида янги тариф режаси жорий этилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, жамоат транспорти воситаларида қатнаш учун йўлкиранинг бир марталик нархи 2000 сўм, «Атто»транспорт карталари орқали тўлов қилувчи йўловчилар учун эса 1600 сўмга ўзгаради.
Агар йўловчилар ўз манзилига бир соат ичида бир транспорт туридан иккинчи маротаба фойдаланса, йўлкира учун 400 сўм тўлайди.
Бир соат давомида йўловчининг бир транспорт турдан учинчи, тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса бепул бўлади.