Россия ва Украина ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди, унда 45 киши Украинага қайтди. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак маълум қилди.
«Булар 42 ҳимоячи ва “Азовстал”нинг учта ҳимоячиси. Уларнинг барчаси тўққиз йил аввал Азов қирғоғида яратилган бўлинманинг Миллий гвардиячиларидир. 35 нафар оддий аскар ва сержант, 10 нафар офицер», деб ёзган Ермак.
Унинг қайд этишича, аскарлар орасида Азовсталда Мариупол мудофааси пайтида оила қурганлари ҳам бор.
Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги уч нафар ҳарбий учувчининг қайтиб келгани ҳақида хабар берди.
«Озод қилинган ҳарбий хизматчилар Россия Мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассасаларига даволаниш ва реабилитация қилиш учун ҳарбий транспорт самолётларида етказилади», дейилади вазирлик хабарида.