Миллиардер Жорж Сорос вафот этгани айтилмоқда

Хориж ОАВсида миллиардер Жорж Сороснинг юрак хуружидан вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Америкалик блогер Метт Уоллес ўзининг шахсий блогида бу ҳақда эълон қилди. Бироқ, бу маълумот ҳали расмий тасдиқлангани йўқ. Миллиардернинг оиласи вазиятга изоҳ бермади.

Америкалик молиячи Сорос жамғармаси деб номланган ташкилотлар тармоғининг асосчиси сифатида танилган. У 92 ёшда эди.