Жорий йилнинг 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 2004 й.т. ҳайдовчи С.Х. бошқарувидаги Дамас автомашинасида шаҳарнинг 21-мактаб қаршисидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 14 ёшли икки нафар ўқувчи қизни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этгани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун, 24 май куни ЙТҲ иштирокчиларидан бири, 2009 й.т. М.Й. (мактаб ўқувчиси) олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ЙТҲга ҳайдовчи светофорнинг қизил чироғида ҳаракатлангани сабаб бўлган.