Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Тошкент давлат аграр университетида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, либослар бўйича мутахассислар, лидер хотин-қизлар иштирокида «Миллий либослар — миллат кўзгуси» мавзусида анжуман ўтказилди. Унда кийиниш одоби, маданияти, миллий либосларнинг тарихи ва бугунги кундаги уйғунлашуви, бу борадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бўйича маърузалар тингланади.
Мутахассислар томонидан аёлларнинг эстетик дид, кийиниш маданияти юзасидан миллийлик билан уйғунлашган намуналарни, шунингдек, турли соҳаларда ишлайдиган аёл ходимларнинг, уй бекаларининг жамоат жойлари ва уй ичида кийиладиган либослари бўйича умум эътироф этилган нормалар бўйича намуналар (эскизлар) тақдим этилди.
Мақсад эса, ўзбек миллий урф-одат ҳамда қадриятларини тарғиб этувчи либосларни оммага тақдим этиш, замон талаблари билан уйғун миллий либосларни тарғиб этиш, ёш дизайнерларни қўллаб-қуватлаш.
Шунингдек, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, «Юртимизнинг лидер тадбиркор аёллари» шиори остида бизнес- саёҳат ташкил этилди.