Олимларнинг огоҳлантиришича, тунги осмондаги “ёруғлик ифлосланиши” натижасида юлдузларни 20 йилдан кейин оддий кўз билан кўриб бўлмайди.
Ёруғлик чиқарадиган диодлар ва бошқа кўча ёритгичларининг кенг қўлланилиши тунда осмонни сезиларли даражада ёритади ва юлдузларни инсон кўзига кўринишини қийинлаштиради.
2016 йилда астрономлар дунё аҳолисининг учдан бир қисми Сомон йўлини бошқа кузата олмаслигини аниқладилар ва ўшандан бери ёруғлик ифлосланиши янада ёмонлашди. Олимлар 20 йилдан сўнг осмонда асосий юлдуз туркумларининг аксариятини кўриш қийин бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу жиддий маданий ва илмий йўқотишларга олиб келади, дейди олимлар.
Немис физиги Кристофер Киебнинг айтишича, ёруғлик ифлосланиши ҳар йили осмон ёрқинлигини 10 фоизга оширади.
Олимларнинг таъкидлашича, тунги осмондаги ёруғлик ифлосланиши ҳали ҳам жамият томонидан таҳдид сифатида қабул қилинмаяпти. Улар шошилинч чоралар кўришни талаб қилмоқдалар, чунки астрономик ва маданий таъсирлардан ташқари ёруғлик ифлосланиши жиддий экологик оқибатларга олиб келади: денгиз тошбақалари ва ой нурига эргашувчи кўчманчи қушлар адашиб, нобуд бўлади.