Истанбулнинг Саригази туманида Эрдўғаннинг ғалабасини нишонлаб, ўқ узаётган одамлар 4 ёшли қизчани отиб қўйди. Бу ҳақда “Onay Haber” хабар берди.
Қайд этилишича, оломон амалдаги давлат раҳбарининг янги муддатга сайланганини нишонлаб, ўқ узаётган пайтда 4 ёшли қизчани тасодифан отиб қўйган. Оқибатда қиз ҳалок бўлган.
Яна бир ҳолатда Ўрду вилояти Гуляли шаҳрида кеча, 28 май куни президентлик сайлови натижалари эълон қилинганидан кейин келиб чиққан жанжалда “Яхшилик” партияси вакили
пичоқлаб ўлдирилди.
Маълум қилинишича, “Яхшилик” партияси аъзоси Эрҳан Курт муштлашув чоғида пичоқлаб ўлдирилган. Мазкур воқеага нисбатан амалдаги ҳукуматнинг мухолифи бўлган “Жумҳурият халқ партияси” ва “Яхшилик” партияси ўзининг кескин муносабатини билдирган.