30 май куни эрталаб Москвага дронлар ҳужум қилди. Бу ҳақда пойтахт мери Сергей Собянин маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бир нечта биноларга «кичик зарар етган».
Собянин, шунингдек, хавфсизлик нуқтаи назаридан дрон урилган икки уйнинг бир нечта подездларидаги аҳоли фавқулодда хизматлар давомида эвакуация қилинганини айтди. Дронлар айнан қаердаги уйларга зарар етказганига Москва мери аниқлик киритмади.
Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв Москвага яқинлашаётган бир нечта учувчисиз учоқлар уриб туширилганини айтди. Унинг таъкидлашича, эрталаб вилоятнинг айрим ҳудудлари аҳолиси портлаш овозларини эшитган, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушган.