Фарғонада мактаб битирувчиси Катта Фарғона каналида оқиб кетди. Бу ҳақда “Bu kun” дастурида хабар берилди.
Унда айтилишича, 25 майда куннинг иккинчи ярмида Қўштепа туманидаги мактабларнинг биридаги битирувчилар “Пахтакор” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтадиган Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида борган. Улардан бири эса чўмилиш вақтида сувдан қайтиб чиқмаган.
Воқеа жойига зудлик билан Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи етиб келган. Ҳозирда ходимлар воқеа жойида қидирув ишларини амалга оширмоқда.