Жиззахдаги боғчада сифатсиз гўшт борлиги маълум бўлди. Шу куни музлатгичдаги гўшт тадбиркорга қайтарилган ва таом учун фойдаланилмаган.
Аниқланишича, ушбу ҳолат 16-18 май кунлари вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан Мирзачўл тумани ММТБ тасарруфидаги 15-cон ДМТТ жамоатчилик томонидан кузатилган.
Шу куни ташкилот музлаткичидаги гўшт яроқсиз деб тахмин қилинган ва маҳсулотдан синама олиниб, Жиззах шаҳрига сифатини текшириш мақсадида олиб келинган.
«Болалар саломатлигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган», дейилади муносабатда.
Ҳолат юзасидан ташкилотга гўшт маҳсулотини етказиб берувчи тадбиркор билан тузилган шартнома бекор қилинган.
Фаолиятига лоқайдлик билан ёндашган ташкилот раҳбарига эса интизомий жазо чораси қўлланилган.