Стенфорд университети профессори, иммунолог Гарри Нолан Нью-Йоркда бўлиб ўтган “Пентагон, ердан ташқари разведка ва ҳалокатга учраган номаълум учар жисмлар” конференциясида ўзга сайёраликлар Ерга ташриф буюргани ва ҳозир ҳам шу ерда эканини айтиб ўтди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
Олимнинг сўзларига кўра, ўзга сайёраликлар Ерга ташриф буюргани эҳтимоли юз фоизни ташкил этади. У одамлар аллақачон ўзга сайёраликларни учратиб, ғайриоддий ҳодиса билан юзлашганини сезмаган, деб тахмин қилмоқда.
“Улар пайдо бўлишади ва шундай дейди: Қанчангиз кўраётганингизни биладиган даражада ақллисиз? Кўз олдингизда нима турганини унинг ҳақиқий шаклида кўра оласизми? Маълумотларнинг аномал кўтарилишини сезяпсизми?”, дейди Нолан.
Профессор АҚШ Конгрессида ердан ташқаридаги ҳаёт бўйича эшиттиришларда қатнашганини, шунингдек, уриб туширилган самолётлар устидаги муҳандислик дастурлари билан шуғулланувчи одамларни билишини айтиб ўтган. Унинг фикрича, ушбу тадқиқотлар натижасида олинган билимларнинг кичик бир қисми ҳам ҳақиқий техник инқилобга олиб келиши мумкин.
Маълумот учун, Гарри Нолан Стенфорд университети иммунологи ва Нобел мукофотига номзод ҳисобланади. АҚШ Марказий разведка бошқармаси Ноланни “Гавана синдроми” бўйича терговга, шунингдек, “номаълум учар жисмлар қолдирган” материалларни таҳлил қилишга жалб қилган. Унинг тадқиқотлари АҚШнинг ердан ташқаридаги ҳаётни излашга қизиқиши кучайган бир пайтга тўғри келди. Калифорния университети олимлари 2029 йилдаёқ ўзга сайёраликлар Ер билан алоқа ўрнатиши мумкинлиги ҳақидаги фаразни илгари сурган.