Жанубий Хитой денгизининг шимолий ғарбида ноёб топилма кашф этилди. Денгизнинг юзлаб метр тубида иккита қадимий сувости кемаси топилди. Ушбу тижорат кемаларидан 100 мингта чинни ва турли товоқлар топиб олинди. Хитой ҳукуматининг Маданий Мерос Идораси берган маълумотларга кўра, мазкур қадимий топилмалар ўн бешинчи аср охири ва ўн олтинчи аср бошларига оид.
Шунингдек, Миллий Маданий Мерос Идораси Хитойни бошқа ўлкалар билан боғлаб турувчи Ипак Йўлининг денгиз бўлими борасида ҳам муҳим кашфлар бўлишига урғу берди. Иккала кеманинг биридан эса ипдан тўқилган қоплар, хурмо дарахтининг пўстлоғидан ишланган ҳар хил буюмлар топилди. Маълумотларга қараганда, ҳар иккала кема деярли бир даврга тегишли, ораларидаги масофа ҳам унчалик узоқ эмас. Ушбу топилмалар ҳақида янада батафсил тадқиқотлар олиб бориш учун бир йиллик режа ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ сувостидаги тупроқ намуналари ҳам тадқиқ қилинади.
Археологик Бўлим раҳбари Ян бу кашфиёт Хитойнинг денгизчилик тарихига залворли ҳисса бўлиб қўшилишини таъкидлади.