Пойтахтдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

3-июн Бутунжаҳон велосипед куни муносабати билан веломарафон ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан 4 –июн куни соат 8:00 дан 11:00 га қадар бир неча кўчалар ёпилади:

➖Абай кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасидан Алишер Навоий кўчаси кесишмасигача;

➖Олмазор кўчаси Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасидан “Ўзбекистон” метро бекатигача;

➖Афросиёб кўчаси “Ўзбекистон” метро бекатидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача;

➖Нукус кўчаси Афросиёб кўчаси билан кесишмасидан Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача;

➖Абдулла Қодирий кўчаси Фарғона йўли кўчаси билан кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.