Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 16 ёшли йигит каналда чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 14:00 лар атрофида Янгийўл шаҳар “Ишчилар шаҳарчаси” маҳалласида яшовчи 2007 йилда туғилган М.П. мазкур ҳудуддан оқиб ўтувчи “Жўн Ариқ” каналида ўртоқлари билан чўмилаётган вақтда чўкиб кетган.
Йигит ҳудуддаги 5-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси бўлган.
Маълум қилинишича, боланинг жасади кеча, 4 июнь куни топилган.