Херсон вилоятидаги Каховска ГЭСининг тўғони портлатилгани сабабли қулаб тушди, ҳудудлар сув остида қолди. Маълумотларга кўра, 80та аҳоли пункти сув остида қолиши мумкин.
Ҳудуд раҳбарияти ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди:
- Россия қўшинлари яна бир террористик ҳужум уюштирди, бу салбий техноген оқибатларга олиб келиши мумкин.
- Вазият доимий равишда назорат қилинади ва тегишли чоралар кўрилади.
- Потенциал хавфли ҳудудлардан одамларни эвакуация қилиш эълон қилинди.
- Эвакуация қилишда яқинларингизни, айниқса, ҳаракатчанлиги чекланган болалар ва оила аъзоларингизни эҳтиёт қилинг, уй ҳайвонлари ҳақида унутманг.
- Эвакуация қилишда ўзингиз билан ҳужжатларни олиб кетишни, газ ва электр жиҳозларини ўчиришни унутманг.
- Тинчликни сақланг ва бир-бирингизга ёрдам беринг. Бирлик бизнинг кучимиз!
Иккинчи видеода Каховска ГЭСи тўғони вайрон қилинганидан кейин эҳтимолий сув тошқини ҳудудлари кўрсатилган.