Она қорнидаги чақалоқлар онаси сабзи татиб кўрганида «табассум қилади» — Тадқиқот

Буюк Британияда 100 нафар ҳомиладор аёл ва ҳомила иштирокида ўтказилган янги тадқиқотга кўра, она қорнидаги чақалоқлар онаси сабзи татиб кўрганида «табассум қилади», карам истеъмол қилганда эса «юзи буришади».

Олимлар бачадондаги ҳомила онаси сабзи егандан кейин табассум қилишини ва онаси карам егандан кейин қошини чимиришини аниқлади.
Улар 35 аёлга сабзи кукуни ва 34 бошқа аёлга карам кукуни солинган капсулани беришди. Қолган 30 нафар аёл назорат гуруҳига киритилган ва улар ҳеч нарса емаган. Оналар капсулаларни ютганидан 20 дақиқа ўтгач, 4D ультратовуш текшируви карам қабул қилган аксар оналарнинг ҳомиласи юзини буриштиргани, сабзи еганларникида эса жилмайгани кўринди.

Ҳеч нарса емаган 30 нафар ҳомиладор аёлдан иборат назорат гуруҳида бу каби ҳолатлар кузатилмади.
Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатгандики, бизнинг муайян озиқ-овқатга бўлган мойиллигимиз туғилишдан олдин ҳам шаклланиши мумкин, чунки ҳомилани ўраб турган амниотик суюқлик ҳомиладор аёлнинг овқатланишига қараб турли таъмга эга бўлиши мумкин.

Аммо Дарем университетининг ушбу янги тадқиқоти хулосасида айтилишича, ушбу тадқиқот туғилмаган болаларнинг турли таъмларга турлича реакция қилишини биринчи марта тўғридан-тўғри ўрганган.

Ҳомила қачон янги овқатни татиб кўришни бошлайди?


«Биз олдинги тадқиқотлардан биламизки, ҳомила онанинг рационидан оладиган озиқланиш ҳақиқатан ҳам соғлом ривожланиш учун муҳим аҳамиятга эга. Аммо бу аслида қачон бошланишини билмаймиз», дейди Дарем университети ҳомила ва неонатал тадқиқот лабораторияси директори, тадқиқот ҳаммуаллифи Надия Реислэнд.

«Туғилажак чақалоқлар ҳомиладорликнинг 14-ҳафтасидаёқ шакарни афзал кўришади», дейди у.
Бундан олдинги тадқиқотлар инсоннинг таъмларга бўлган муносабати ҳомилани бачадонда ўраб турган амниотик суюқликка боғлиқлигини намойиш этган.


«Биз тажрибамизда 32 ва 36 ҳафталик ҳомилаларга кукунли капсулалар бердик, чунки ана шу вақтларда уларнинг юз ифодалари тобора мураккаблашади.


«Биз тадқиқотимизни давом эттирмоқчимиз ва улар туғилгандан кейин ҳам сабзи ва карамга бачадонда бўлгани каби муносабат қиладими ёки йўқ, ўрганмоқчимиз. Умид қиламизки, улар туғилгандан кейин яшил сабзавотларга ўрганади ва соғлом овқатланиш учун яшил сабзавотларни истеъмол қила олади.»
«Ҳомила онадан ушбу таомни қабул қилгандан сўнг, туғилгандан кейин ҳам у ушбу таомга ўрганиб қолади ва уни истеъмол қилишни давом эттиради.


Мутахасислар хулосасига кўра, ҳомилани она қорнидаёқ соғлом овқатланиш тарзига одатлантириш мумкин. Ва бу борадаги изланишлар яна давом эттирилса, кўпроқ хулоса ва натижаларга эришилади.