Эсингизда бўлса, аввалроқ Самарқанд шаҳар Қорасув массивидаги кўп қаватли уйларнинг биридан тушиб кетаётган қизчанинг ҳаётини сақлаб қолган йигитлар ҳақида хабар берган эдик.
Воқеадан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги йигитларни тақдирлаб, 4 та ноутбук ва ўқишга киришда қўшимча дарслар ҳамда хорижий тилларни ўрганишдаги харажатларини қоплаб беришни ваъда қилганди.
ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 9 июнь куни Самарқанд вилоят ФВБ бошлиғи ёш қутқарувчилар билан учрашиб, Фавқулодда вазиятлар вазирининг «Фахрий ёрлиғи» ва миннатдорчилигини етказган.
Шунингдек, йигитлар эсдалик совғалар билан ҳам тақдирлаганди.