Буюк Британияда ишчиларни кузатиш мақсадида махсус мосламадан фойдаланишлари мумкин

Мутахасислар ширкат ишчиларини кузатиш учун ёки ишга олишда мияни назорат қилувчи технологиядан фойдаланишлари мумкинлигини билдирди. Уларнинг берган маълумотларига кўра, ушбу “Нейротехнология” нинг тўғри шаклда ишлаш ёки ишламаслигида иккиланиш бор.

Тадқиқотчилар мия ва асаб тизимларидан етиб келувчи маълумотлар бўлган “Нейромаълумотлар” ҳақидаги илк ҳисоботини тақдим этди. Унда таъкидланишича, нейротехнологиянинг келажакда қўлланилиши ва имкониятлари ўрганилмоқда.

Шулардан бири иш ўринлари излаш билан боғлиқ ҳисобланади.


Элон Маскнинг ташкил этган Невролинк сингари ширкатлари компютерлар орқали инсон миясига боғланишни таъминлайдиган янгича усуллар кашф қилингач, ҳисоботда бу мавзулар ҳам тилга олинди.