Тошкент шаҳрида 7 яшар қизга подьездда тегажоғлик қилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Келтирилишича, вояга етмаган қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.