Жанубий Кореада илк бор оркестр гуруҳини робот бошқаради. Давлат пойтахти Сеулда ўтказиладиган концертда “Absence” номли чиқиш билан “EveR 6” роботининг бошқариши маълум қилинди.
Кўриниши инсон танасини эслатадиган ушбу роботнинг концертдаги бу чиқиши Жанубий Кореа учун биринчи робот чиқиши бўлади. Кореа Миллий Оркестри, 30 июнда Сеулда ўтказиладиган концертда Кореа Саноат Технология Институтининг ихтиро қилган роботи оркестр бошқарувчиси бўлишини айтди.
Юқорида айтиб ўтилган “EveR 6” роботининг бўйни ҳамда қўллари ҳолатларга мослашувчан ҳисобланади. Ушбу иккала робот концерт охирида биргаликда оркестрлик қилади.
Мутахасислар, роботлар учун энг қийини таъсирчанлик ва ўзаро муносабатлар эканлигини таъкидлаган ҳолда, ушбу чиқиш орқали инсониятнинг мусиқа борасида роботик технологиялардан кўра илғор эканлигини намойиш қилишни истаётганларини билдиришди. Бу роботлар аввал ҳам Япония ва Швецарияда концертларда оркестрни бошқаришган эди.