Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи тан жароҳати олганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расман изоҳ берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 8 июнь куни тахминан соат 15.30 ларда Учтепа туманидаги мактаблардан бирида шу мактабнинг 9-синф ўқувчиси 2008 йилда туғилган С.С. ва ўқитувчи 1999 йилда туғилган С.Б. ўзаро оғзаки гап талашиб қолган ва ўқитувчи С.С.ни бир маротаба шапалоқ билан урган.
Шундан сўнг ўқувчининг акаси – 10-синф ўқувчиси 2006 йилда туғилган С.С. келиб ўқитувчи С.Б.ни уриб, тан жароҳати етказган.
Айни пайтда мазкур ҳолати юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши ва айбдор шахсга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъминланади.