Қашқадарё вилоятида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остидаги бўлиб ўтаётган ёшлар фестивали доирасида “Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри” лойиҳаси ғолиблари тақдирланди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти томонидан ташкил этилган “Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри” лойиҳаси доирасида ҳар йили анъанавий тарзда спорт, санъат, илм-фанда юксак ютуқларни қўлга киритган ёшларнинг ота-оналари тақдирланиб келинмоқда.
Жорий йил ҳам Қашқадарёдаги 10 нафар ота-оналар ана шундай юксак эътирофга сазовор бўлишди.
“Қизим ёшлигидан спортга қизиқарди. Биз унинг қизиқишларини рағбатлантириб, спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароит яратиб бердик, холос. Бугун эса қизимнинг ортидан мана шундай эътирофларга сазовор бўлиб юрибман”, дейди енгил атлетика бўйича кўп карра Ўзбекистон ва Осиё чемпиони Барнохон Сайфуллаеванинг онаси Нигора Тўхтаева.