Энцеладусда ҳаёт учун зарур бўлган энг охирги элемент ҳам топилди

Сатурннинг сунъий йўлдошларидан Энцеладуснинг музлик қоплаган океаностида ҳаёт учун зарур бўлган элементлардан бири фосфор топилди. Яшаш учун муҳим бўлган ушбу охирги кимёвий элемент олим Франк Постберг олиб борган илмий изланишлар натижасида кашф этилди.

Шунга асосланиб, яшаш учун барча элементларга эга бўлган Энцеладус сунъий йўлдошнинг дунёдан ташқарида яшаш учун “Энг идеал жой” лардан бири сифатида қайд этилишига кифоя қилди. 2017 йилда олиб борилган тадқиқотларга асосланган маълумотларга таяниб, муз билан қопланган сунъий йўлдош остидаги қояликда жойлашган океанда фосфат борлиги аниқланди.

Фосфат бирикмасидаги фосфор элементи, ДНКда мавжуд. Бу сунъий йўлдошда илгари ҳам карбонад, водород, азот, кислород ва олтингугурт топилганди. Аввалги тадқиқотлар, фосфорнинг ер сайёрасидан бошқа океанларда камёб ҳисоблангани учун қуёш тизимининг ёки галлактиканинг бошқа жойларида ҳаёт мавжуд эмаслиги ҳақдаги фикрни илгари сурарди.

Тадқиқот жараёнида Энцеладусда инсоният уй қуриб яшай олиш имконига эгами йўқми, шуни яхшилаб аниқлаш зарурлиги таъкидланди.
Фосфор инсоннинг суяклари ҳамда тишларида мавжуд бўлган коинотдаги энг нодир биологик муҳим таркибий қисм ҳисобланади.


Айни пайтда, ҳужайранинг асосий энергия бирлиги АТП компоненти бўлган фосфор, протеиннинг таркибида муҳим аҳамиятга эга.