Андижонда вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарёда икки нафар вояга етмаган фуқаронинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 июнь куни Олтинкўл тумани “Андижон” МФЙ Дарёбўйи кўчасида яшаган 2010 йилда туғилган Т.Н. ҳамда шу кўчада яшаган 2011 йилда туғилган С.А.лар сувда оқиб кетгани маълум бўлган. Бир кун ўтиб айни шу ҳудуддан фақатгина Т.Н.нинг жасади топилган.
“Ҳозирда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув отряди қидирув гуруҳи томонидан сувда С.А. жасадининг қидирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.