Бугун, 20 июн куни тонгда 14 ёшли қиз ўз эҳтиётсизлиги оқибатида яшаш хонадонидаги чуқурлиги 9 метр бўлган қудуққа тушиб кетган.
Бу ҳақда соат 07:15 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига унга ёрдам зарурлиги ҳақида ташвишли хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, зудлик билан ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қизни қудуқ ичидан олиб чиққан ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширган.
Шундан сўнг турли даражада тан жароҳати олган қизга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий марказига ётказилган ва ҳозирда шифокорлар назоратида. Қизнинг умумий аҳволи яхши.